1 августдан барча ҳудудий аэропортларда “очиқ осмон” режими жорий этилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Очиқ осмон” режими Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навои ва Урганч шаҳридаги аэропортларда ҳеч қандай чекловларсиз жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. 1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “очиқ осмон” режими жорий этилади. Транспорт вазири тегишли буйруққа имзо чекди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Турбина самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво йўллари хорижий бошқарувга берилиши мумкин 

“Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий этилади.

Буйруққа мувофиқ “очиқ осмон” режими:

  • Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навои ва Урганч шаҳридаги аэропортларда ҳеч қандай чекловларсиз;
  • Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига аъзо давлатларнинг авиакомпанияларига кўрсатилган аэропортларга уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда парвозлар сони чекловларисиз Ўзбекистон Республикаси тайинланган ташувчилари фойдаланмаган йўналишларда “бешинчи ҳаво эркинлиги” ва йўловчи парвозларини амалга ошириш ҳуқуқи билан;
  • Самарқанд шаҳридаги аэропортда қайта таъмирлаш ишлари якунлангач жорий этилади.

Мазкур режимга мувофиқ Навои ва Термиз шаҳридаги аэропортларда хорижий авиакомпанияларга юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун “еттинчи ҳаво эркинлиги”га қадар бўлган ҳуқуқлар берилади.

Янгиликлар лентаси
0