Россия ҳам автомобилларни газга ўтказмоқчи

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишГазовые баллоны
Газовые баллоны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати ва "Газпром" фуқаролар автомобилларини газга ўтказиш учун харажатларнинг 90 %гача қоплашга тайёр.

ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Россия ҳукумати фуқаролар ва кичик бизнес автомобилларини газ ёнилғисига ўтказишда ёрдам беради. Бу ҳақида Россия энергетика вазири Александр Новак ўзининг ҳукуматга ёзган хатида хабар қилган.

Вазир айтишига қараганда ушбу чора транспорт харажатларини 60-65 %га камайтириш ва 4-5 миллиард иқтисод қилиш имконини беради. Бу иқтисодий қийин шароитда фуқаролар ва кичик бизнес ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар жуда учун қўл келиши мумкин.

“Бензин ва дизель ёнилғисининг бугунги нархларида бюджетдан сарфланган 0,7 млрд рубл, уч йил ичида фуқаролар ва кичик бизнесга 4 – 5 млрд. Рубл иқтисод қилиш имконини беради”, - дейди энерегетика вазири.  

Ушбу мақсадда Александр Новак вице-премьер Юрий Борисовга транспортини бензиндан газга ўтказишда, ускуналарнинг 30-60%ни давлат ҳисобидан қоплашни таклиф қилди. Шунингдек ускуналарнинг 30%ини суюлтирилган газ сотишдан манфаатдор бўлган “Газпром” ажратади. Шундай қилиб, автомобил эгалари газ ускуналарнинг фақат 10%ини тўлаши керак бўлади.

Россия ҳукумати 2020 - 2024 йилларда газомотор соҳасини ривожлантириш учун 50 млрд. Рубл сарфлашни режалаштирган. Ҳар йили газ ёнилғиси қуйиш станциялар тармоғини ривожлантириш учун 3,5 млрд., автомобилларни қайта жиҳозлаш учун – 700 млн. сўм йўналтирилади. Биринчи босқичда 27та ҳудудда ушбу соҳа ривожлантирилади.

Статистк маълумотларга кўра, бугунги кунда Россияда 1км масофа учун безнинда – 3 рубл, газда – 1 рубл сарфланмоқда.

Россияда 2020 йилнинг март ойида 484та газ заправкаси мавжуд бўлган. Улардан 329таси “Газпром”га тегишли бўлган. 2019 йилда Газпорм станцияларида талаб 30%га ошган.

Янгиликлар лентаси
0