Пойтахтдаги сотувчилар, талаба, ўқувчи: аҳоли орасида кимларда COVID-19 аниқланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЖители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
14-15 июнь кунлари аҳоли орасида 60 тага яқин янги коронавирус ҳолати аниқлади. Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 14 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган 114 нафар бемордан 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 15 июнь санасида эса коронавирус қайд этилган 183 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланган.

15 июнь куни аҳоли орасида Тошкент шаҳри 25 та, Самарқанд вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 1 та аниқланган

Тошкент шаҳри

Олмазор туманида яшовчи “Чорсу” буюм бозори сотувчисида (ишхонадан сўралгани учун профилактика мақсадида таҳлил топширган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: “Смарт хаус” хусусий қурилиш фирмаси дастурловчисида (ишга бориш учун таҳлил топширган), республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётиш учун таҳлил топширган беморда ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли шифохонага бориб таҳлил топширган фуқарода, шунингдек, Сергели тумани Хонобод маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг лойиҳа бошқарувчиси ҳамда шу тумандаги мактаб ўқувчиси (тана ҳарорати кўтарилган ва  оилавий поликлиника участка шифокорига мурожаат қилган) ва унинг онасида коронавирус тасдиқланган.

Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги пайтда нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Тошкент кимё технологиялари институти талабасида (томоғида оғриқ бўлган, тез тиббий ёрдама хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), шу туманда яшовчи, “Орзу” фабрикаси боғбонида (тана ҳарорати кўтарилгани боис таҳлил топширган), Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ҳолсизлик, йўтал тўхтамаганидан кейин шифохонага бориб, таҳлил топширган), “Пойтахт” савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчисида ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият  Миллий банкининг Учтепа туман филиали мутахассисида ҳам касаллик қайд этитлган.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Чароғбон” МФЙдаги  автомашиналарни таъмирлаш устаси (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган), “Ҳамкорбанк”нинг Ургут филиали ходимида (мазкур молия муассасасининг барча ходимларидан профилактик мақсадда намуна олинган), ушбу туманда қандли диабет касаллиги бўйича даволанишга йўлланма олиш учун намуна олинган беморда ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

“Таҳлиллардан ойдинлашадики, ён атрофимизда коронавирус хавфи ҳамон мавжуд. Шу йилнинг 15 июндан бошлаб карантин қоидалари янада юмшатилиб, қатор фаолият турларига рухсат берилган бўлса-да, ҳушёрликни асло йўқотмаслигимиз лозимлигини кунлик воқеа ва кўрсаткичлар кўрсатиб турибди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик фуқаролардан яна карантин ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилишни, жумладан, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, чиққанда эса ниқобни тўғри тақиб юришни сўраган.

Шунингдек, қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишдан вақтинча тийилиш, ижтимоий масофа сақлаш, тирбанд жамоат транспортига чиқмаслик, ниқобсиз бўлган йўловчиларга яқинлашмаслик, қўлларни тез-тез совунлаб ювишни доимий одатга айлантириш лозим.

Янгиликлар лентаси
0