Коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олмоқда – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум бўлиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбир аввалида давлат раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб, охирги пайтда мамлакатда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, энг ёмони, аҳоли ўртасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътибор қаратди. 

Жумладан, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълумлигича қолмоқда. Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай хавотирли ҳолат кузатилмоқда.

“Буларнинг барчаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаб тус олаётганини кўрсатиб турибди. Бугун пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади. Қанчалик қийин бўлмасин, бу босқичда карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Ҳар бир ишимизни эҳтиёткорлик билан, оқибатини пухта ўйлаб, нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва фарзандларимиз олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб бажаришимиз керак. Акс ҳолда, барча саъй-ҳаракатларимиз йўққа чиқиши ҳеч гап эмас”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг ишончи комилки, анча билим ва тажриба орттирган, бағрикенг ва матонатли ўзбек халқи бу босқичдан ҳам, албатта, муносиб ўтади.

Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус Марказий Осиёда: Ўзбекистон аниқланган ҳолат бўйича иккинчи ўринга чиқди

Республика махсус комиссиясига ўз фаолиятини қайта бошлаётган корхона ва ташкилотлар, бозор ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари ҳамда санитария назоратини кучайтириш, оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва меҳнат жамоалари орасида тушунтириш ишларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Аҳолига хизмат кўрсатадиган, улар билан бевосита мулоқотда бўладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус бўйича мунтазам тестдан ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.  

Ўзбекистонда 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 5328 та коронавирус ҳолат қайд этилган. 4019 нафар бемор тузалиб кетган. 19 та ўлим ҳолати кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0