“Ўқишга юбораман” деб алдади: фирибгар таълим муассасага нисбатан жиноят иши очилди

Oбуна бўлиш
Асакада Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқароларнинг 20 300 АҚШ долларини қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Асакада Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқароларнинг 20 300 АҚШ долларини қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “S.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Т.Н. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 АҚШ доллари ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0