UzAuto Motors Россияда Chevrolet сотувини қайта йўлга қўйди

© JEWEL SAMAD / AFPChevrolet Spark
Chevrolet Spark - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик харидорларга тақдим этиладиган илк моделлар Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобиллари бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. 2020 йилни 15 июнда General Motors билан тузилган келишув доирасида UzAuto Motors Россияда Chevrolet русумли оммавий автомобилини сотишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ravon Nexia R3 стала самой продаваемой моделью в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонликлар май ойида энг кўп Ravon Nexia харид қилишди

Россиялик харидорларга тақдим этиладиган илк моделлар Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt бўлади.

General Motors ва UzAuto Motors томонидан эришилган келишув шартларига кўра, ушбу моделлар Беларус Республикаси ва Қозоғистоннинг экспорт бозорларида ҳам сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда Ўзбекистон автомобиллари сотилиши март ойида бошланиши керак эди, лекин коронавирус ва бошқа муаммолар туфайли ёз ўртасигача қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0