“Бургут панжаси”: Туркия Ироқда курдларга қарши янги ҳарбий операцияни бошлади

© AFP / OZAN KOSE Турецкий полицейский
Турецкий полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия қуролли кучлари якшанба куни Ироқ шимолида, мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) аъзоларига қарши “Бургут панжаси” номли операцияни бошлади.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Туркия қуролли кучлари якшанба куни Ироқ шимолида, мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) аъзоларига қарши “Бургут панжаси” номли операцияни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости TRT’га асосан хабар қилди.

Зенитный ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Туркия Россиядан С-400нинг янги партиясини харид қилади

“Самолётларимиз террорчиларнинг бошларига қоя тошларни улоқтирмоқда”, - деган иқтибосни келтиради канал Twitter-аккаунтида.

Ироқ шимолида КИП базалари бор, уларга қарши Туркия қуролли кучлари ҳаво ва қуруқликдаги операцияларни амалга оширмоқда.

2015 йил июл ойида Туркияда партия билан қуролли тўқнашув қайта бошланганидан сўнг, мингга яқин ҳарбий ва полиция ходими, шунингдек, 500 га яқин тинч аҳоли курд исёнчиларининг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлди.

Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу даврда хавфсизлик кучлари ўн мингдан ортиқ ПКК аъзоларини яксон қилди.

Янгиликлар лентаси
0