ИИВ Андижонда қийноққа солингани сабаб ўлгани айтилган фуқаро иши юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МВД Узбекистана в Ташкенте
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган текширув хулосасига кўра, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари ишдан бўшатилган. Шунингдек, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Андижонда ички ишлар ходимлари қийноқларидан кейин вафот этгани айтилган фуқаро иши юзасидан расмий баёнот берди.

Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган 3 нафар "опер" қамоққа олинди

Таъкидланишича, ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу фуқарога нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тергов жараёнида ўрганилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланиб, ўтказилган текширув хулосасига кўра, фуқаро А.Абдукаримовнинг ички ишлар бўлимида ноқонуний ушлаб турилганлиги ва бошқа ноқонуний ҳолатлар бўйича бир қатор ходимларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари қўлланилган.

“Хусусан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Ҳусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан бўшатилган. Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган 3 нафар ички ишлар ходими қамоққа олингани хабар қилинган эди. Улар фуқаро А.Абдукаримовнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0