Боғчалар 1 августдан очилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровДети в детском саду
Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу билан биргаликда, мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Бу қарор тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Шу билан биргаликда, мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

Қўйилган талаблар:

  • боғча бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;
  • ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;
  • тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.
Янгиликлар лентаси
0