ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Куни билан табриклади. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади", - дейилган хабарда.
12 июн - Россия Федерациясида "Россия Куни" байрами сифатида нишонланади. 1990 йилда ушбу кун РСФСР давлат суверенитети декларацияси қабул қилинган. Ушбу декларацияда РСФСР қонунларига ўша вақтда ҳар томонлама заифлашган СССР қонунларидан кўра устуворлик бериш белгиланган эди. 2002 йилга қадар ушбу байрам "Декларация қабул қилинган кун" деб аталган. Қизиғи шундаки, ушбу байрам ҳеч қачон "Россия мустақиллик куни" дейилмаган.