Путин Россия Куни танталарида иштирок этди

Oбуна бўлиш
Путин Москвадаги Ғалаба боғида жойлашган Поклонная гора ёдгорлиги олдида бўлиб ўтган байрам тантаналарида иштирок этди. 

Бугун Россия Федерациясида энг "ёш" лекин энг муҳим байрамлардан бири - Россия куни нишонланмоқда. Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Ғалаба боғида жойлашган Поклонная гора (Таъзим тоғи) ёдгорлиги олдида бўлиб ўтган байрам тантаналарида иштирок этди. 

Анъанага кўра, ушбу кун Кремлда илм ва фан, адабиёт ва санъат ҳамда гуманитар соҳаларда эришилган натижалар учун юксак мукофотлар топширилади. Лекин бу йил ушбу маросимни 24 июнга кўчиришга қарор қилинди. 

Бугун давлат раҳбари фақат Меҳнат Қаҳрамонларига мукофотларни топширди. 

1990 йилда 12 июн кунм РСФСР давлат суверенитети декларацияси қабул қилинган. Ушбу декларацияда РСФСР қонунларига ўша вақтда ҳар томонлама заифлашган СССР қонунларидан кўра устуворлик бериш белгиланган эди. 2002 йилга қадар ушбу байрам "Декларация қабул қилинган кун" деб аталган. Қизиғи шундаки, ушбу байрам ҳеч қачон "Россия мустақиллик куни" дейилмаган. 

Янгиликлар лентаси
0