ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Ўтган сутка давомида Ўзбекистонда 96та коронавирусга чалинганлар аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўзбекистонда 12 июн соат 16:30да ҳолатига касалликка чалинганлар сони 4837 нафарни ташкил қилди.
Янги касалларнинг асосий қисми - 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 16 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.
Ундан ташқари Чиноз халқаро чегара постида Литвадан кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчисида аниқланган, - дейилган хабарда.
Айни дамда Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиб кетганлар сони 3637 нафарни ташкил қилган. Бу инфекцияга чалинганларнинг75 % ни ташкил қилмоқда. Даволанишда давом этаётган фуқаролар сони 1163 кишини ташкил қилмоқда, улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Россияда коронавирусга чалинганлар сони 511 мингдан ошиб кетди. Вафот этганлар сони 6700 кишидан ошган. Россия Куни муносабати билан нутқ сўзлаган президент Владимир Путин "коронавирус туфайли дунёда вужудга келган вазиятда инсоният шифокорларнинг ўрни нақадар муҳим эканига амин бўлди. Биз уларнинг фидокорна меҳнати олдида тиз чўкишимиз керак" деди.
Дунёда бугунги кунда коронавирусга чалинганлар сони 7,6 миллион кишидан ошиб кетган. Касалланганлар орасида ўлимлар сони кўп бўлган давлатлар АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Францияда кузатилмоқда.
Италиялик вирусолог Массимо Клементи айтишига қараганда - COVID-19 бугун анча заифлашган.Италиялик олимлар ўтказган тадқиқотда бугунги кунда вирус босими (маълум ҳажмдаги суюқликда фаол вируслар сони) эпидемия бошланиш вақтига нисбатан 10 баравар камайган.
Москва шаҳри мэрияти ўтказган тадқиқотда аниқланишига қараганда икки ҳафта ичида шаҳар аҳолисининг коронавирусга қарши иммунитети 5 %га ошган. Май ойнинг бошида организмида коронавирусга қарши антителалар бўлган аҳоли улуши 12%ни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 17%ни ташкил қилмоқда.