ЕОИИда ҳар бир мамлакат ҳал қилувчи овозга эга - Уралов

© SputnikПолитический эксперт Семен Уралов
Политический эксперт Семен Уралов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕОИИ - нафақат умумий бозорни, балким чуқур гуманитар ва илмий ҳамкорликни назарда тутади. Ундан ташқари ҳар бир давлат овози ҳал қилувчи кучига эга, дейди журналист.

ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликни фақат иқтисодиёт билан чеклаш ноўрин, деб ҳисоблайди Семен Уралов, халқаро муносабатлар бўйича эксперт ва “СОНАР 2050” порталининг бош муҳаррири.

"Бизнинг Евроосиё ҳудудимизни янада кўпроқ нарса бирлаштиради", - деди у.

Шу билан бирга, мутаҳассис таъкидлашича, иттифоқчилар баъзан интеграция суръати тезлашишига тайёр бўлмай қоладилар, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

"ЕОИИ - ҳеч бир давлат ҳал қилувчи овозга эга бўлмаган ташкилотдир. Агар ҳеч бўлмаганда битта мамлакат қарши чиқса, қарор қабул қилинмайди. Шунинг учун Россия ҳар бир иттифоқчиси билан икки томонлама асосда гуманитар ва илмий ҳамкорликни давом эттиради", - деди Уралов.

Мутаҳассиснинг таъкидлашича, ЕОИИ таркибига гуманитар компонентни киритиш масаласи зарур, чунки умумий бозор – товарлар бозори каби ишчи кучи бозори ҳам - таълим ва фан соҳасида ягона стандартларни талаб қилади.

Тўлиқ шарҳини Sputnik подкастида тингланг.

Уралов: бессмысленно ограничивать деятельность ЕАЭС только экономикой
Янгиликлар лентаси
0