ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) давлатлари COVID-19 пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни кузатадиган ягона тизим яратадилар, деб қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
"COVID-19 га қарши курашда мамлакатлар ўртасида умумий маълумотлар базаси ва эпидемиологик мониторинг тизимини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди", дейилади ТИВнинг Телеграм-каналида.
Кенгаш аъзолари аъзо мамлакатларнинг тиббий экспертлари ва кузатувчилар учун онлайн тренинглар, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш бўйича дастурлар, шунингдек, видеоконференциялар шаклида халқаро илмий ва амалий тадбирларни ўтказишга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг фавқулодда саммитида коронавирусга қарши курашиш кенгашининг тиббий муассасалари ўртасида доимий мулоқот ўрнатишни таклиф қилган эди.
2009 йил октябр ойида ташкил этилган Туркий Кенгаш замонавий туркий давлатларни бирлаштирган халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади улар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдир. Унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради, Венгрия кузатувчи сифатида қатнашади.