Отлиқ арава шаҳар кўчалар бўйлаб ҳаракатланаётганда одамлар унинг ортидан эргашиб, “Мен нафас ололмаяпман” ва “Жорж Флойд” деб бақиришди.
Ҳибсга олиш пайтида полиция ходимининг қўпол хатти-ҳаракати оқибатида 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойд вафот этди. Унинг вафотидан сўнг, Қўшма Штатлар ва дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида ирқчилик ва полициянинг шафқатсизлигини қораловчи норозилик намойишлари бошланди. Намойишчиларнинг "Қоратанлиларнинг ҳаёти аҳамиятга эга" шиори халқаро миқёсга айланди.