Москвада аҳолининг COVID-19га қарши иммунитети ўсиши қайд этилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПассажиры на платформе Курского вокзала в Москве
Пассажиры на платформе Курского вокзала в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва аҳолиси орасида икки ҳафта ичида COVID-19га қарши иммунитет 5%га ўсгани қайд этилди - шаҳар ҳокимияти.

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Москваликларнинг 17,4%ида COVID-19га қарши иммунитет ўсиши қайд этилди. Бу ҳақида шаҳар мэрининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.

"Биз бир ойдан ортиқ вақт давомида аҳолининг умумий иммунитети ўсиши миқдорини текшириб келмоқдамиз. Текширувнинг 1-босқичи 4 - 21 майда ўтказилган эди. Ўшанда москваликларнинг 12 % ида иммунитет қайд этилган эди. Бугун ана шу синовнинг иккинчи босқичи якунланди ва москваликларнинг 17,4 %ида иммунитет пайдо бўлгани қайд этилди. Демак 2 ҳафта ичида аҳолининг умумий иммунитети 5% га ўсган", - деди Ракова.

Бироз олдин Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда 650 минг кишида коронавирусга қарши антителалар мавжудлигини текширилгани ва 46 ҳудуд аҳолисининг 14 %ида ана шундай иммунитет борлиги аниқланганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 27 майдан бошлаб Москвада истаган киши ўз организмида коронавирусга қарши антителалар бор йўқлигини текшириб кўриши мумкин. Шаҳар ҳокимияти бугунги кунда ишлашни бошлаган барча ташкилот раҳбариятига ходимларни ана шундай синовдан ўтказишни маслаҳат берагн эди.

Янгиликлар лентаси
0