Ўзбекистонда 830 мингдан зиёд коронавирусга тест таҳлили текширилди

© Sputnik / Павел Кононов / Медиабанкка ўтишЛаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области
Лаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, вирусологик лабораторияда охирги бир кунда 17 798 та коронавирусга тест таҳлили текширилган.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланган буён 831 642 та тест таҳлиллари ўтказилган. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.

Лекарство против гриппа произведенное в Узбекистане передали в Минздрав - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дори COVID-19га қарши 78% самарадорлик кўрсатди

Маълум қилинишича, вирусологик лабораторияда охирги бир кунда 17 798 та коронавирусга тест таҳлили текширилган.

Эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатдан келган беморлар 46 812 нафарни ташкил этади. Улардан 23 153 нафари уй шароитида карантинда. Стационар шароитда эса 23 659 нафар бемор устидан тиббий назорат ўрнатилган.

Ҳозирга қадар мамлакатда 4547 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 3475 нафари (76 фоизи) тузалиб кетган. Вирусдан жами 18 та ўлим ҳолати кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0