Зубец: "Жорий воқеликда иқтисодий вазият кун сайин ўзгариб бормоқда"

© Sputnik / Anton DenisovАлексей Зубец иректор Института социально-экономических исследований Финансового университета при правительстве РФ, доктор экономических наук
Алексей Зубец иректор Института социально-экономических исследований Финансового университета при правительстве РФ, доктор экономических наук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисод фанлари доктори Алексей Зубец иқтисодий ривожланишнинг бошланғич нуқтаси қанчалик паст бўлса, у технологияларни, бошқа мамлакатларнинг тайёр ишлаб чиқариш ечимларини тез жалб қилиш ҳисобига шунчалар тез ривожланади деб ҳисоблайди.

Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга қарамай, ноёб иқтисодий ўсишни кутилмоқда. Иқтисод фанлари доктори, Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети проректори Алексей Зубец ушбу маълумотларга изоҳ берди.

Мутахассисга кўра, бугунги кунда прогнозлар кундан-кунга ўзгариб бормоқда ва эҳтимол Ўзбекистон, собиқ иттифоқ ҳудудида зарарларсиз ижобий иқтисодий ўсишга эришган ягона мамлакат бўлмаслиги ҳам мумкин.

"Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг жадал ривожланаётган иқтисодиётли мамлакати ҳисобланади, чунки сўнгги йилларда ҳокимият тепасига келиб мамлакатни бошқараётган одамлар жиддий иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқдалар: инвестицияларни жалб қилмоқдалар, мамлакатни ташқи сармоявий алоқалар учун очмоқдалар", - деди Зубец.

Экспертнинг таъкидлашича, трансформация сиёсати ва ҳаддан ташқари тартибга солишдан озод қилиш инвестициялар, ички ресурслар, иқтисодиётни эркинлаштириш ва кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тааллуқли либерал институтларнинг пайдо бўлиши туфайли мамлакатни жадал ривожланишига олиб келади.

Мутахассиснинг батафсил шарҳларини подкастда тингланг.

Зубец: в нынешних реалиях экономическая ситуация меняется постоянно
Янгиликлар лентаси
0