Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатига киритилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЛюди на рынке в Ташкенте во время карантина из-за COVID-19
Люди на рынке в Ташкенте во время карантина из-за COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рейтинг дунёнинг турли шаҳарларида товарлар ва хизматлар, шу жумладан ижара уйи, озиқ-овқат, кийим-кечак, транспорт, дам олишни ҳисобга олган ҳолда тузилган.

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкент энг арзон шаҳарлар рейтингига киритилди. Бу Mercer компанияси томонидан тайёрланган таҳлилий материалида айтилган.

Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент бўйлаб яна автобуслар ҳаракати тикланди – фото

"Ўзбекистон пойтахти 206-ўринда", - дейилади ахборотда.

Ундан кейин Бишкек, Виндхук ва Тунис жойлашган. Компания рейтинггига кўра, энг қиммат ҳаёт Гонконг, Ашхобод, Цюрих, Сингапур ва Токиода.

Рейтинг дунёнинг турли шаҳарларида товарлар ва хизматлар, шу жумладан ижара уйи, озиқ-овқат, кийим-кечак, транспорт, дам олишни ҳисобга олган ҳолда тузилган.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Numbeo статистика ресурси мутахассислари дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингини тузишганди. Рўйхатга жами 440 шаҳар киритилган. Дастлабки беш қатор Швейцария шаҳарлари: Цюрих, Базел, Лозанна, Женева ва Берн.

Қирғизистон пойтахти Бишкек 410-чи ўринни эгаллади, Тошкент эса 413-чи ўринда жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0