Сўх туманига хайрия карвони жўнатилди

© Фарғона ҳокимлигиГуманитарный караван Сухскому району
Гуманитарный караван Сухскому району - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўх туманига транфсорматорлар, узатиш кабеллари, суюлтирилган газ баллонлари, ун ва спорт жиҳозлари етказиб берилди.

ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Сўх туманига озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа аҳоли кундалик эҳтиёжи буюмлари ортилган хайрия карвони йўлга чиқди, деб хабар қилмоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги.

Карвонда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан Сўх туманига 16 та трансформатор, 80 дона бетон устунлар, 70 километрдан ортиқ электр узатиш кабеллари каби 2 миллиард 251 миллион сўмликдан ортиқ жиҳозларни туман аҳолиси учун тақдим қилди.

© Фарғона ҳокимлигиГуманитарный караван Сухскому району
Сўх туманига хайрия карвони жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Гуманитарный караван Сухскому району

“Ҳудудгаз Фарғона” масъулияти чекланган жамияти эса 11 та махсус машинада суюлтирилган газ баллонларини, Ўзбекистон туманидаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли эса 5 тонна ун маҳсулотини сўхликларга беминнат ёрдам сифатида юборди. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан замонавий тиббиёт жиҳозлари ажратилди.

© Фарғона ҳокимлигиГуманитарный караван Сухскому району
Сўх туманига хайрия карвони жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Гуманитарный караван Сухскому району

Ундан ташқари Сўх туман ёшларига 600 миллион сўмликдан ортиқ 20 турдаги спорт жиҳозлари туҳфа қилинди

Шунингдек, вилоятдаги бозорлар томонидан Сўх туманида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилмоқда.

Ана шундай эзгу амалларни қўллаб-қувватлаб, хайр-саховат кўрсатган тадбиркор ва ташкилотлар сони анчагина, дейилади хабарда.

© Фарғона ҳокимлигиГуманитарный караван Сухскому району
Сўх туманига хайрия карвони жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Гуманитарный караван Сухскому району

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Сўх тумани ва Қирғизистон аҳоли ўртасида келиб чиққан можаро оқибатида бир неча уйлар зара кўрган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сўх туманига ташриф буюриб аҳолига ҳар жиҳатдан кўмак беришни ваъда берган эди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига 5-6 июнь кунлари бўлган ташрифи давомида ҳам бўлган Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган эди.

© Фарғона ҳокимлигиГуманитарный караван Сухскому району
Сўх туманига хайрия карвони жўнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Гуманитарный караван Сухскому району

 

Янгиликлар лентаси
0