Ҳалқа темир йўлнинг умумий узунлиги 331 км бўлади ва у Қўқон, Марғилон, Андижон ва Наманган шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.
Поезд "экспресс" ва "стандарт" йўналиш бўйча ҳаракатланади. Экспресс электропоездда йўлда сарфланадиган вақт 5 соат 30 дақиқа, электропоездда эса 7 соат 30 дақиқани ташкил этади.
Йўл чиптаси нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлиши кутилмоқда. Поездлар кондиционер, Wi-Fi ва USB қувватлагич билан жиҳозланади. Шунингдек, буфет, мото-велосипед учун махус жой, биоҳожатхона бошқа қулайликлар яратилади.
Фарғона водийси ҳалқа темир йўли ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг.