ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Таниқли CNN телеканалининг бошловчиси Крис Куомо яланғоч ҳолда рафиқасининг видеосига тушиб қолди.
New York Post ёзишича, телебошловчининг рафиқаси Кристина уйида йога ҳақида онлайн-трансляция қилаётган эди. Видеода орқа фонда телебошловчи яланғоч ҳолда боққа чиққани акс этган.
Chris Cuomo apparently caught naked in wife Cristina's yoga video https://t.co/S2DYnbJUgI pic.twitter.com/BtrwzFSCl0
— New York Post (@nypost) June 8, 2020
Кристина тезда видеони учириб ташлади, бироқ Instagram айрим фойдаланувчилари суратни скриншот қилишга улгуришди.
By mistake, journalist Chris Cuomo appeared completely naked in his wife’s yoga video pic.twitter.com/9zQo4PGjop
— Andrea Daniele (@AndreaDan) June 8, 2020
Телеканалнинг расмий вакиллари, шунингдек, Куомонинг рафиқаси “ҳақиқатдан ҳам видеода 49 ёшли телебошловчи бўлгани” ҳақида журналистларнинг мурожаат ва қўнғироқларига жавоб беришдан бош тортди.
Крис Куомо – Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомонинг укаси. 31 март куни журналист коронавирус инфекциясига чалинди, шундан сўнг CNN’да уйдан онлайн-эфирга чиқишни бошлади.