ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистондаги учта олийгоҳда масофавий таълим тизими жорий этилади, деб хабар қилмоқда маҳллий ОАВлар.
Биринчилар қаторида сасофавий таълим тизимига ўтадиган олийгоҳлар этиб қуйидагилар белгиланган:
- Тошкент ахборот технологиялари университети
- Тошкент давлат юридик университети;
- Тошкент давлат педагогика университети.
Эслатиб ўтамиз, масофадан туриб таълим олиш тизими Ўзбекистонда режалаштирилган тартибда қиритилмоқда. Таълим олишнинг ушбу тартиби 2017-2021 йиллардаги ривожланиш стратегиясига киритилган бўлиб президентнинг 2 март куни имзоланган “Илм, таълим ва рақамли иқтисодни ривожлантириш йили тўғрисидаги” қарорида ҳам айтиб ўтилган эди.