Сирдарёда тез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро телефон орқали навбатчи фелдьшер ўзаро жанжаллашиб қолган. Сўнгра чақирувга биноан келган у ва шифокорни дўппослаган.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Сирдарёда тез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс қўлга олинди.

ИИВ ҳузуридваги Тергов департаменти хабарига кўра, 03 июнь куни соат 23:30 да Сайхунобод тумани, Дўстлик маҳалласида фуқаро А.Б. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тан жароҳат олган. Унинг таниши 27 ёшли Э.Н. тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган. У телефонда навбатчи фелдьшер 27 ёшли В.Н. билан ўзаро тортишиб қолган ва бир-бирларини ҳақорат қилишган.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда беморнинг тажовузкор тоғаси шифокорни кўриш қобилиятидан маҳрум этди

Сўнгра тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари навбатчи шифокор 28 ёшли Ж.О. ва навбатчи фелдьшер В.Н. чақирув бўлган жойга етиб борган. Э.Н. навбатчи фелдьшер В.Н. билан ўзаро тортишиб қолганлиги сабабли уни қўллари ҳамда оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Шунда навбатчи шифокор Ж.О. уларни ажратмоқчи бўлган. Бироқ Э.Н. уни ҳам дўппослаган.

Натижада навбатчи фелдьшер В.Н. ва шифокор Ж.О.лар тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатган

Ҳозир у ушланган ва дастлабки  тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0