БАА шайхига Қорақалпоғистондан 200 гектар ер ижарага берилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваЭллик-кала, Каракалпакстан
Эллик-кала, Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абу Даби шахзодасига дала лагери қуриш мақсадида Қорақалпоғистондан 200 гектар ер майдонини 10 йилга ижарага бериш ҳақида қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Абу Даби амирлиги оиласи вакили шайх Мансур Бен Заид Ал Нахаяннинг Ўзбекистондаги Дипломатик ваколатхонасига Қорақалпоғистонда200 гектар ер ижарага берилиши мумкин. Бу ҳақида вазирлар маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.  

“Қўнғирот туманидаги Устирт плотаси «Елабад» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан умумий майдони 200 гектар яйлов ерлар Олий мартабали Шейх Мансур Бен Заид Аль Нахаяннинг Ўзбекистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонасига 10 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилсин”, - дейилган ҳужжатда.

Қарорда айтилишига кўра, ушбу ер майдони Абу Дабилик шайхга дала лагери қуриш мақсадида ажратилмоқда. Ижарага берилган ер учун Қорақалпоғистон ер кадастр хизматига 1,9 миллиард сўм (~1,8 млн.доллар) тўланади.

Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Араб шайхлари ов қилиш учун ҳар йили Ўзбекистонга келади

Шунингдек, қарорда ер майдонидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш кераклиги ҳамда кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларнинг пайдо бўлишига
ва тарқалишига олиб келган тақдирда - ажратилган ер ижара шартномаси қонун бекор қилиниши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Шайх Мансур Бен Заид Ал Нахаян Абу Даби амирининг 11 ўғли, 1970 йилда туғилган. 1993 йилда АҚШда Халқаро муносабатлар бўйича бакалавр дипломини олган. Бугунги кунда у Абу-Дабининг  нефт халқаро нефт ва инвестиция компанияси директори. Ундан ташқари шайхга Virgin Galactic  компаниясининг 32 % акциялари соҳиби. Лекин Абу Даби шахзодасининг энг катта сармояси – спорт соҳасида. У 2008 йилда “Манчестер Сити” футбол клубининг 90% акцияларини сотиб олган. Бугунги кунда шайхнинг спорт соҳадаги инвестициялари 2,8 миллиард долларни ташкил қилган.

Янгиликлар лентаси
0