Жазирама Ўзбекистонни коронавируснинг иккинчи тўлқинидан қутқарадими - эксперт

© Sputnik / Рамиз БахтияровГорожане в жаркий день на улицах Ташкента
Горожане в жаркий день на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари Баҳодир Юсупалиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида инфекция республикада қандай ривожланиши мумкинлиги бўйича ўз прогнозлари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik, Дилшода Рахматова. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге илгарироқ аксарият давлатлар томонидан чекловларнинг бекор қилиниши ҳолати COVID-19 инфекциясининг такрорий авжини юзага келтириши мумкин, дея фикр билдирган эди.

Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4022тага етди

Агар бунинг олди олинмаса, хавфли эпидемиянинг иккинчи тўлқини янада талафотли келиши мумкин.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги раҳбари Баҳодир Юсупалиев БССТ вакили тилга олган хавфлар борасидаги тахминларга қўшилишини, бироқ, кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам чекловларни ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда ва танланган ҳудудлардагина юмшатаётганини, рецидив жараёнларнинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилаётганини айтди.

"Бизда ҳозирда биринчи тўлқин давом этмоқда. Бир сутка давомида айрим ҳолатларда 60-70тагача касаллар қайд этилмоқда, аммо уларнинг аксарияти - четдан кириб келган, маҳаллий аҳоли орасидаги кўрсаткич паст", - дея тушунтирди мутахассис Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбат давомида.

Унинг айтишича, бу ҳолат дунёда коронавируснинг ҳатто биринчи тўлқини ҳали ўз ниҳоясига етмаганини билдиради.

Шу билан бирга, Юсупалиев, коронавируснинг иккинчи тўлқини давомида олдин ушбу касалликка олдин чалинмаганлар инфекцияни юқтириши мумкин, деган гипотезага қўшилмаслигини билдирди.

НМИЦ хирургии им. А.В. Вишневского  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди

"Мен бундай кескин баёнотлар бермаган бўлардим. Аниқ ҳолатда тегишли чоралар қабул қилинади. Хусусан, Ўзбекистонда жорий қилинган қатъий карантин чоралари эпидемиянинг олдини олишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди – беморланганлар сони бўйича энг паст кўрсаткич бизда. Шу билан бирга ҳозирда республикада эпидемия ҳолати пастлай бошлаган", - деди у.

Коронавирус пандемияси қачон тугайди, деган саволга жавоб берар экан, Юсупалиев, бу илмий-тиббий ҳамжамият учун ниҳоятда мураккаб саволлигини таъкидлади.

"Дунёда ҳозирда биринчи тўлқин тугагани йўқ, иккинчи тўлқин бошланиши эҳтимоли мавжуд. Ҳар ҳолда яқин орада радикал ижобий ўзгаришларни кутиш номувофиқ. Коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини куз фаслига тўғри келиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Ўшанда яна тегишли карантин чораларини қабул қилишга тўғри келади", - деди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги пайтда нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда

— Ўзбекистон мана шундай шароитда эрта очилмаяптими, нима деб ўйлайсиз?

— Ҳар қандай давлат учун аҳоли саломатлиги - энг муҳим масалалардан биридир. Аммо шундай шароитда бундан кам бўлмаган жиддий оқибатларга сабаб бўладиган иқтисодий инқирозга йўл қўйиб бермаслик учун зарур чора-тадбирларни қўллаш лозим.

Айни вақтда эса аҳолимизга уларнинг шу ҳолатни тушуниб, карантин қоидаларига оғишмай амал қилганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Икки ой давомида деярли уй шароитида давом этган карантинда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатилди. Бугунги секин-аста ва маълум ҳудудларда юмшатилаётган карантин чоралари эса мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва фуқароларимизнинг молиявий фаровонлиги учун зарур. Аммо гап чекловларнинг тўлиқ очиб ташланиши ҳақида бормаяпти - умумий карантин ҳали бекор бўлган эмас.

Открытие технологического центра Новамедика - Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги биринчи коронавирусга қарши дори маъқулланди

— Жазирама иссиқ COVID-19га қарши курашда ёрдам беради, деган гипотеза бор, бу прогнозлар ўзини нечоғлик оқлайди?

— Коронавирус инфекциясининг ушбу тури ҳали етарлича ўрганилмаган. Мутахассислар кўплаб саволларга аниқ жавоб ололган эмас. Статистик рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ҳаво ҳарорати юқори бўлган кунларда ҳам касаллик қайд этилиши ҳолатларида ўсиш рўй берганини кўриш мумкин. Демак, бу ерда вируснинг йўқолиши ва ҳаво ҳарорати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик кузатилмаяпти. Бундай шароитда эса хулоса қилишга шошилиб, инфекция жазирама кунларда ўз-ўзидан ғойиб бўлишига умид қилиш керак эмас.

Янгиликлар лентаси
0