Коронавирус Марказий Осиёда: Қозоғистон аниқланган ҳолат ва ўлим бўйича етакчи

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишСотрудник лаборатории во время тестирования проб на коронавирус
Сотрудник лаборатории во время тестирования проб на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё давлатларида жами 23 мингдан коронавирус боғлиқ ҳолат қайд этилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича катта фарқ билан Қозоғистон етакчилик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 23 335 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган.

Қозоғистон аниқланган ҳолат ўлим бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда ўтган кун давомида 183 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 12 694 нафарга етган. Шулардан 7135 нафари тузалиб кетган. 53 та ўлим ҳолати кузатилган.

Май ойи бошида мамлакатда коронавирус аниқланганини эълон қилган Тожикистон бугунги кунга келиб ҳолатлар бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистонни ортда қолдирган ҳолда минтақада иккинчи ўринга чиқиб олган. Тожикистонда ўтган кун давомида 83 кишида коронавирус аниқланган. Шу тариқа, COVID-19 юқтириб олганлар сони 4453 нафарга етган. Шулардан 2583 нафари тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Қурбонлар сони эса 48 кишини ташкил этмоқда.

Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

Ўзбекистонда ўтган кун давомида 87 та янги ҳолат аниқланди. Шулардан беморнинг 62 таси карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 20 таси аҳоли орасида, 5 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 4181 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 3268 нафари бутунлай даволаниб чиққан. Вирусдан 17 та ўлим ҳолати кузатилган. Бу бошқа давлатларга қараганда энг паст кўрсаткич.

Қирғизистонда ўтган кун давомида 33 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланган. Мамлакатда жами 2007 киши ушбу касалликни юқтириб олган. 1425 киши COVID-19ни енгган. 22 нафар бемор вафот этган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 7 миллионга яқин киши коронавирусни юқтириб олган. 3,4 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 400 мингдан ошган.

Янгиликлар лентаси
0