ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик жангчи Конор Макгрегор яна бир бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
“Мен жанг қилишни якунлашга қарор қилдим. Барчангизга ажойиб хотиралар учун раҳмат. Ажойиб саёҳат бўлди”, - деб ёзиб қолдирган спортчи ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Hey guys I’ve decided to retire from fighting.
— Conor McGregor (@TheNotoriousMMA) June 7, 2020
Thank you all for the amazing memories! What a ride it’s been!
Here is a picture of myself and my mother in Las Vegas post one of my World title wins!
Pick the home of your dreams Mags I love you!
Whatever you desire it’s yours ❤️ pic.twitter.com/Dh4ijsZacZ
Таъкидлаш жоизки, бу Конор Макгрегорнинг учинчи марта спорт билан хайрлашиши ҳисобланади. Аввал у 2016 ва 2019 йилларда спортдаги фаолиятига якун ясашини маълум қилган эди. Бироқ бир неча кун сўнг яна спортга қайтиб, фаолиятини давом эттирган.