Сўхда цемент заводи ва 3та дам олиш маскани қурилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Сўх туманини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш учун 1 триллионга яқин маблағ ажратилиши мумкин. Бу ҳақида президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Фарғона вилоятининг Сўх туманини иқтисодий ижтимоий ривожлантириш учун 1 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилмоқда Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

"Тумандаги барча муаммоларни бартараф этиш учун Президент қарорининг лойиҳаси тайёрланмоқда ва мазкур қарор лойиҳаси бўйича туманнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш учун 1 трлн. сўмга яқин маблағ ажратилиши кўзда тутилган", - дейилган хабарда. 

Маълумки, кеча 3 июн куни Сўх туман ҳокимлигида бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда туманни ҳар томонлама ривожлантириш, сармоялар олиб келиш, янги бизнес лойиҳаларини ривожлантириш, йўл ва сув таъминоти масалалари муҳокама қилинди. 

Муҳокама қилинган лойиҳалар орасида қуйидагилар алоҳижа эътиборга молик:

  • туманда 4,5 минг янги иш ўринлари яратиш мақсадида 101 млрд сўмлик сармоялар ва 153 млрд сўм банк кредитлари йўналтириш  режалаштирилмоқда. 
  • сўхлик тадбиркорнинг цемент заводи қуриш бўйича тайёрлаган лойиҳаси қўллаб қувватланиб, тегишли вазирликларга топшириқлар берилди.
  • олтита маҳаллаларда кичик саноат ҳудудлари ташкил этилиши белгилаб олинди.
  • бетакрор табиатга эга бўлган Сўх тумани ҳудудида 3 та дам олиш маскани яратилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Ундан ташқари, Сўхнинг катта муаммоларидан бири бўлган - ичимлик ва суғориш суви муаммосини ҳам ҳал қилишнинг янги услублари таклиф қилинди. Сув хўжалиги вазирининг маълумотларига кўра, туманда сув захираси етарли, аммо асосий муаммо унинг етказиб берилишида. Тез фурсатларда бу масала ҳам ўз ечимини топади. Симодон, Касминон, Ҳушёр, Малбуд ва Варган ҳудудларида икки ой давомида тик қудуқлар ўрнатилиб, бўш турган ерлар ўзлаштирилади.

Абдулла Арипов в Сухе - Sputnik Ўзбекистон
Сўх аҳолиси Абдулла Ариповдан нималарни сўради ?

Шунингдек, сўхлик ёшларга Ўзбекистон олий ўқув юртларига қабул қилиш учун 500та ўринга квота ажратиладиган бўлди, ҳамда уларга ўз она тиллари тожик тилида имтиҳон топширишларини маълум қилинди.

Шу билан бирга, тумандаги эски аэродром қайта таъмирланиб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ҳам ўрганилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Сўх тумани аҳолиси ва Қирғизистон фуқаролари орасида можаро келиб чиққан эди. Шундан сўнг бош вазир Абдулла Арипов воқеа жойига етиб бориб маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашган, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб беришни ваъда берган эди.

© WikipediaЎзбекистоннинг Сўх эксклави харитаси
Сўхда цемент заводи ва 3та дам олиш маскани қурилиши мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Сўх эксклави харитаси
Янгиликлар лентаси
0