Россиянинг айрим ҳудудлари мигрантларга муҳтож - меҳнат вазири

© Sputnik / Михаил Голенков / Медиабанкка ўтишОчереди мигрантов в УФМС
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Антон Котяков Россия Федерациясида мигрантлар билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россия Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги миграция сиёсати тамойилларини ўзгартириш устида иш олиб бормоқда, деди вазир Антон Котяков. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Миграцион сиёсат бўйича вазият Россия Федерациясининг барча минтақаларида жуда фарқланади. Бугунги кунда айрим ҳудудларда мавжуд вазифаларни амалга ошириш учун миграцион оқимнинг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда. Миграцион сиёсат ҳозирги кунда ҳукумат кун тартибидаги масалалардан биридир". - деди Котяков, Федерация Кенгашидаги ҳукумат соати давомида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда РФ ИИБ билан биргаликда ушбу соҳада бир нечта масалалар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мигранты в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар учун меҳнат биржалари ташкил қилиниши мумкин

"Биз миграцион сиёсат доирасида тамойилларни ўзгартириш, муайян субъектда меҳнат бозорини назорат қилиш каби масалаларни муҳокама қилмоқдамиз. Биз бунга етарлича эътибор берамиз ва яқин келажакда ўз таклифларимизни шакллантирамиз", - деди Котяков.

Аввалроқ Россияда пандемия оқибатида юзага келган ишсизлик оқибатларини енгиш мақсадида мигрантлар учун ихтисослашган меҳнат биржалари ва улар учун вақтинча муқобил иш жойларини ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0