Оқ уй АҚШда ирқчилик муаммоси мавжудлигини тан олди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишБелый дом в Вашингтоне
Белый дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд ўлдирилганидан кейин бошланган тартибсизликлар бир неча кундан бери тўхтамаяпти. Бир қатор шаҳарларда комендантлик соати жорий этилди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин баъзи шаҳарларда пайдо бўлган тартибсизликлар фонида АҚШда тизимли ирқчилик мавжудлиги ва барча одамларнинг тенглиги йўқлигини айтди.

Протестующие обнимаются во время протестов в Вашингтоне  - Sputnik Ўзбекистон
Яна руслар. Америка ғалаёнида Москвани айблашдан кимга фойда

"(АҚШда - таҳр.) институционал ирқчилик мавжудлиги ва бу мамлакатда ҳамма учун тенглик йўқлиги ҳақиқатдир. Менимча, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - деди Конуэй. Унинг сўзларидан Washington Examiner иқтибос келтиради.

"Адлия вазирлиги федерал даражада терговни бошлаганидан жуда хурсандман. Кўрамиз, бундан нима келиб чиқади", -  деди Конуэй.

Шу билан бирга, у Флойдга нисбатан содир бўлган воқеани қотиллик деб атади.

Аввалроқ Россия ТИВ вакили Мария Захарова АҚШдаги мавжуд вазиятни шарҳлар экан, " XXI аср 2020 йил май ойининг охири - июнь ойи бошидан бошлаб", улар (АҚШ-таҳр.) "сайёрамиздаги ҳар кимга инсон ҳуқуқлари бўйича изоҳ бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлишларини" айтди.

"Бас, ҳозирги пайтдан уларда бундай ҳуқуқ энди йўқ. Ўйлайманки, улар яқинда Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиб кетишгани бежиз эмас, эҳтимол, улар буни олдиндан билишган", - дейди Захарова.

Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон
Захарова АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия туриши ҳақидаги айбловга жавоб қайтарди

Афроамерикалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда оммавий тартибсизликлар бошланди. Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб уни йиқитгани, улардан бири эса унинг бўйнини тиззаси билан босиб олгани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Ёзувда қўлга олинган аввал бир неча маротаба нафас ололмаётганини айтади, кейин ҳушидан кетади. Эркак жарроҳлик бўлимида вафот этди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик билан одам ўлдиришда айбланди.

Янгиликлар лентаси
0