Миннеаполисда губернатор қароргоҳи олдида юзлаб одамлар тўпланди – видео

Oбуна бўлиш
Меннесота штати губернатори Тим Уолцнинг қароргоҳи ёнида бир неча юзлаб кишилар тўпланиб, норозилик намойиши ўтказишди.

Намойишчилар афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимига алоқадор полиция ходимларини ҳибсга олишни талаб қилишмоқда.

Уларнинг кўпчилиги “Адолат йўқ. Тинчлик йўқ” ва “Мен нафас ололмаяпман” деб ёзилган плакатларни кўтариб олишган.

Жорж Флойд Миннеаполисда полиция ходимлари уни қўлга олгандан сўнг вафот этди. Унинг ўлими бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди. Мана нечадир кунки бу ҳолат давом этиб келмоқда.

Норозилик намойишлари полиция ходимлари билан тўқнашишгача олиб келди. Айрим йирик шаҳарларда намойишчилар дўконларга ўт қўйиб, талон-тарожликка қўл урди. АҚШ Миллий гвардияси тартибсизликларнинг олдини олишга сафарбар қилинган.

Янгиликлар лентаси
0