ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Европарламентининг ирландиялик депутат Люк Флэнаган видеоконференция вақтида ҳамкасблари олдига ноодатий кўринишда пайдо бўлди.
The Guardian ёзишича, Европарламент йиғилиши қишлоқ хўжалик муаммоларини муҳокама қилишга бағишланганди.
Депутат Флэнаган тўқ рангли кўйлакда, иштонсиз онлайн эфирда пайдо бўлди.
Видеода депутат тўшак устида ўтиргани, вақти-вақти билан оёғини силаётганини кўриш мумкин.
Депутат фермерлик ҳақида ҳисобот бераётган эди.
Уни тинглаган ҳамкасблар кулишдан ўзини тутолмадилар. Охирида қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси ирландиялик депутатга табассум билан нутқи учун миннатдорчилик билдирди.
Парламент аъзоси бу хижолатли ҳолат ҳақида билгач, бунга унчалик аҳамият бермаганлигини айтди.