ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Тожикистоннинг 200дан ортиқ фуқарорали Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон билан чегара қисмида туриб қолишди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.
Икки ойдирки, улар карантин туфайли ватанга қайта олмаяптилар. Бу МДҲ давлатларида пандемия туфайли ҳамма ёқда чегаралар ёпила бошлагани туфайли рўй берди.
Меҳнат мигрантлари оилалари билан биргаликда уйларига шошилдилар, аммо барча чегараларни кесиб ўтишга улгуришмади.
Шу билан бирга тожикистонликлар санитарияга зид шарт-шароитларда яшаётганликлари, вафот этган ватандошлари жасадлари борлиги, аммо ўзбекистонлик божхоначилар уларни чегарадан ўтказишмаётганидан нолимоқда.
Тожикистон фуқароларининг аксариятида маблағлар тугаган, улар ҳатто ўзларига озиқ-овқат ололмаяпти.
"Ана у ерда қозон турибди. Овқат пиширамиз. Юз нафарга яқин одам овқатланади, қолганлари оч. Бу ерда ҳомиладор аёллар ҳам бор", - деб ҳикоя қилади тожикистонлик Умар Хамидов.
Унинг айтишича, аёллар ахлат пакетлардан ўзларига вақтинчалик бошпана тайёрлаганлар, ҳозирда автотураргоҳларда картонларда болалар билан биргаликда тунашаётган экан.
Шу билан бирга уларнинг ҳеч бирининг ювинишга имконияти йўқ, айримлари эса охирги марта 20 кун олдин ювинган.