Абитуриентлар ҳужжатларни ДТМнинг сайти орқали топширишлари мумкин бўлади

Oбуна бўлиш
Лойиҳага кўра, ОТМга ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтилади.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда абитуриентлар ҳужжатларни ДТМнинг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин бўлади. Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Белгиланишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 10 муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминлайди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш имкониятини яратсин”, - дейилган ҳужжатда.

Ушбу қарор ОТМларга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0