ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арпов Қирғизистон бош вазири ўринбосари Қубатбек Боронов билан учрашади. Боронов айни дамда Баткен вилоятига етиб келди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.
Эслатиб ўтамиз, кеча 31 май куни Ўзбекистоннинг Сўх тумани ва Қирғизистоннинг Қадамжой тумани аҳолиси орасида можаро келиб чиққан эди.
Жанжалга Чашма булоғи суви икки қишлоқ аҳолиси томонидан биргаликда тозаланиши сабаб бўлган. Томонлар булоқ қайси мамлакатга тегишлиги борасида тортишиб қолишгани айтилмоқда. Жанжал оқибатида бир неча киши жароҳат олиб шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Айни дамда вазият икки томон чегара қўшинлари томонидан навзоратга олинган.