Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспортида юк ташиш тарифларини 50 фоизга пасайтиради

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишТепловоз с грузовыми вагонами
Тепловоз с грузовыми вагонами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев Қозоғистон маҳсулотлари Ўзбекистон орқали Афғонистон бозорига чиқиш бўйича логистика истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўлларда юк ташиш тарифларини пасайтиришга келишиб олди.

Ўзагротехсаноатхолдинг будет производит тракторы в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзагротехсаноатхолдинг Қозоғистонда тракторлар ишлаб чиқаради

Томонлар тарифларни 50 фоизга қисқартиришни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев маълум қилди.

"Ҳозирда темир йўл тарифлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли хизматлари темир йўл транспортида 50 фоизлик чегирма тақдим этиш тўғрисида келишувни имзоладилар, яъни, ушбу масалалар энди икки томондан ҳам тўлалигича кўриб чиқилди", - деди Ниёзхўжаев Саратовда "Жорий санитар-эпидемиологик вазият тугаганидан сўнг ЕОИИ мамалакатлари савдо иқтисодий алоқаларини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда.

Шунингдек, элчи Афғонистон ҳудудида темир йўл транспорти учун тарифларни пасайтириш масаласи ҳам фаол кўриб чиқилаётганини қўшимча қилди.

Ниёзхўжаевнинг фикрига кўра, ушбу келишувни амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишга бағишланган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев товарлар чегарага етиб боргунга қадар ёки маҳсулотлар мамлакат ичида эркин муомалага чиқарилгандан кейин назорат қилинишини назарда тутувчи тизим яратиш бўйича топшириқ берган эди.

Чора-тадбирлар амалга оширилди. Апрел ойидан Ўзбекистонга темир йўл орқали олиб кирилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотлар республика божхона органларига олдиндан электрон кўринишда тақдим этилишини талаб қилувчи тизим жорий этилди.

Янгиликлар лентаси
0