Молия вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда ишсизлар сони 1,4 миллион кишини, меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида 9,4 %ни ташкил қилган.
Меҳнатга муҳтож фуқароларнинг энг кўп сони Самарқанд вилоятида қайд этилган - 9,8%. Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида ҳам ишсизлик даражаси юқори -9,7 %ни ташкил қилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишсизларни тўловли асосда жамоат ишларига жалб қилиш, оилавий тадбиркорлик ва уй меҳнатини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда томорқа ерларидан фаол фойдаланиш каби чоралар асосида аҳолини қўшимча меҳнат билан таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистонда ишсизлик ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.