Қандай энг ноодатий байрам ҳақида биласиз? Масалан, айрим давлатларда 30 майда бюстгальтерсиз кун нишонланади. Айрим давлатларда бу кун 9 июл ёки 13 октябрга тўғри келади.
Кўпчилик одамлар байрам феминисткалар алоқадор деган фикрда, бироқ шифокорлар шу кунда аёлларга яна бир бор уларнинг соғлиғи ҳақида эслатишади.
Ҳаммаси 1960 ва 1970 йилларда бошланган - эркинликни хуш кўрадиган аёллар томонидан "бюстгальтер - аёлларга жабр қилишнинг тимсоли” деб талқин қилиниб, уни тақмасликка даъват қилинган.
Бироқ аёллар профессионал даражада ривожланиб, бизнес оламига кира бошлаганда ҳамма нарса ўзгарди. Бюстгальтер – ишда норасмий талаб бўлиб қолди. Шунингдек, ҳатто брафиттер ёки ички кийимни танлаш бўйича мутахассис деган касблар ҳам пайдо бўлди.
Дастлаб, бу байрамнинг оммавийлиги кучли эмас эди. Шунга қарамай, айни вақтда юлдузлар, дизайнерлар ва бошқа таниқли шахслар ушбу позицияни қўллаб-қувватламоқда.