Фарғонада юк машинаси эшак аравани босиб кетди – қурбон бор

Oбуна бўлиш
Эшак аравада бўлган 46 ёшли фуқаро ҳодиса жойида қурбон бўлган. Унинг 13 ёшли ўғли турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Фарғонада юк автомашинаси эшак аравани уриб юбориши натижасида бир киши қурбон бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 26 май куни Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида содир бўлган. “MAN” юк машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатлаётиб, йўлнинг ўнг четида эшакка уланган аравада бораётган 46 ёшли Ж.Э. ва унинг вояга етмаган фарзанди 13 ёшли З.Ж.ларни уриб юборган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанГрузовой автомобиль наехал на повозку
Фарғонада юк машинаси эшак аравани босиб кетди – қурбон бор - Sputnik Ўзбекистон
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган Ж.Э. ҳодиса жойида вафот этган, З.Ж. эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0