Эътиборсиз ҳайдовчилар туфайли 100 нафарга яқин фуқаро карантинга олинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишДезинфекционная обработка в подъезде жилого дома
Дезинфекционная обработка в подъезде жилого дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиядан келган ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Андижонда коронавирусга чалинган ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги  100 нафарга яқин фуқаронинг карантинга олинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи 32 ёшли шериги Б.Қ. билан  биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган.

Строители  - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда коронавирус беморлари учун шифохона қуриляпти

Шу куннинг ўзида ўрнатилган тартиб бўйича постдаги СЭОМ ходимлари томонидан ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига  чиқиб кетишган.

Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ўтказилган тезкор қидирув ва эпидемиологик суриштирув натижасида ҳар икки ҳайдовчининг ҳам ўз уйларидан топилган.

Шу орада дастлаб таҳлил натижалари гумон қилинган Б.Қ.да ҳам, у билан доимий мулоқотда бўлган иккинчи ҳайдовчи Р.Р.да ҳам  коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Вазирлик яна бир бор барчадан уй карантини қоидаларига қатъий амал қилишни, жамоат жойларида бўлганда ёки коронавирус инфекцияси аломатларини ўзида сезганда дарҳол ўзини яккалаб, шифокорга мурожаат қилишни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0