АҚШ ўз нефтидан маҳрум бўлиши мумкин

© AP Photo/Sue OgrockiДобыча нефти в США
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкаликлар нефт қазиб олишда рекорд даражадаги қулаш арафасида туришибди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik, Наталья Дембинская. Америкаликлар нефт қазиб олишда рекорд даражадаги қулаш арафасида туришибди. Мамлакатда газ ва нефт бурғулаш қурилмалари сони тарихий пасайиш даражасига тушиб қолди, компаниялар оммавий равишда банкротликка ҳужжат топшириб, ўз фаолиятини тўхтатмоқдалар. Натижада АҚШ сланец саноатининг учдан бир қисмини йўқотиши мумкин. Қайта тиклашга яна кўп йиллар керак бўлади. Қулаш нима сабабдан муқаррарлиги - РИА Новости материалида.

Бурғулашнинг рекорд даражада қисқариши

2019 йилда америкаликлар Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, нефт қазиб олишда етакчи бўлишди, - сланец нефти ёрдам берди. 70 йил ичида биринчи бор АҚШ қора олтиннинг нетто-экспортчисига айланди.

"Нефт саноатида ҳар ҳил кутилмаган ҳодисалар юз бериши мумкин - сланец инқилоби нефт нархини ағдар-тўнтар қилди, ишлаб чиқариш ва савдо оқимлари тубдан ўзгарди", - деган эди ўшанда президент кичик Жорж Бушнинг собиқ энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси ва "Rapidan Energy" консалтинг компанияси раҳбари Боб Макнелли.

Эмир Катара Тамим бен Хамад Аль Тани - совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии (СВМДА)  - Sputnik Ўзбекистон
Янги таҳдид: Қатар газ урушини бошлашга тайёр

Аммо сланец саноатининг кескин секинлашиши олдиндан башорат қилинган: рекордлар учун қудуқлар заҳиралари камайиши, инфратузилмага катта харажатлар ва инвестицияларнинг етишмаслиги билан тўлашга тўғри келди.

Муаммолар 2021 йилда пайдо бўлади деб тахмин қилишган, аммо коронавирус пандемияси зарба берди. Энергия ташувчиларга талаб ва нефт нархлари қулади. Биринчи навбатда, қарзга ботган ва инвестицияларнинг кескин етишмовчилигини бошдан кечираётган сланец ишлаб чиқарувчилари жабр кўрди.

Май охирида, нефт ва газ соҳасида хизмат кўрсатувчи "Baker Hughes" компанияси маълум қилди: АҚШда амалдаги нефт ва газ бурғулаш қурилмалари сони кузатувлар тарихидаги минимал даражага тушди. Амалда фақат 318 қурилма, бир йил олдин 983 бўлган.

Қазиб олишнинг учдан бирини йўқотади

ShaleProfile Analytics прогнозига кўра, АҚШ сланец нефти қазиб олишнинг учдан бир қисмини йўқотади.

Инқироз соҳанинг энг асосий муаммоларидан бирини – қазиб олиш технологиялари ҳусусиятлари туфайли қудуқларнинг тез емирилишини кучайтирди. Бурғулаш ишлари тугашидан кўп ўтмай, сланец конларида қазиб олиш пасаяди ва аввалгидай маҳсулдорлик ҳақида гап бўлмайди ҳам. Буни қоплаш учун доимий равишда янги қудуқлар керак. Аммо жорий вазиятда бу имконсиз: компаниялар оммавий равишда банкротликка ҳужжат топширмоқда.

Haynes & Boone маълумотларига кўра, йил бошидан бери қарийб 14 миллиард долларлик қарздорликка эга 17 ишлаб чиқарувчи банкротлик бўйича иш қўзғатди.

Улар қаторида энг йирик сланец ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Whiting Petroleum, California Resources ва Chesapeake Enеrgy каби гигантлар. Май ойининг охирида, Unit компанияси ҳам Хюстондаги банкротлик ишлари бўйича судга ҳужжатларини топширди.

Сотрудник валютной биржи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчи нима сабабдан нефт ва газ нархлари кўтарилганини тушунтирди

Даллас Федерал Резерв Банкининг (ФРБ) тадқиқотига кўра, Ғарбий Техасдаги нисбатан арзон Permian сланец ҳавзасида ҳам рентабеллик учун нефтнинг бир баррели учун ўртача 49 долларлик нархи керак. ФРБнинг башоратига кўра нефт нархининг 40 доллар даражасида бир йил давимида атиги 15% ишлаб чиқарувчи омон қолиши мумкин.

Сланец ишлаб чиқарувчиларни қутқариб қолиши мумкин бўлган қимматлашиш кутилмаяпти.

АҚШ Энергетика маълумотлари маъмуриятининг (EIA) прогнозига кўра, 2020 йилда Брентнинг ўртача нархи 2020 йилда 34,13 долларни ва 2021 йилда 45,62 долларни, Ғарбий Техаснинг WTI нархи - бу йил 30,10 ва кейинги йилда 43,31 ни ташкил қилади.

Тикланиш учун узоқ йиллар

Натижада, таҳлилчилар АҚШда сланец ишлаб чиқариш кунига беш миллион баррелдан ҳам пастроққа тушиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, мамлакатнинг 15 та йирик сланец компанияси янги конларни ўзлаштиришга ажратилган бюджетни ўртача 48 фоизга қисқартирди. Пандемия сабаб талаб пасайиши шароитида улар олдинги ишлаб чиқариш ҳажмларига қайтиш имкониятига эга эмаслар. «Эҳтимол, улар яна аввалги даражаларга кўтарилишига йиллар керак бўлади, агар улар умуман тиклана олсалар, албатта», - дея таъкидлайди нашр.

Шундай қилиб, америкаликлар катта қийинчилик билан эришган етакчиликдан маҳрум бўлишлари мумкин. Уларда бунинг олдини олиш учун қўлларида "кераклича восита мавжуд эмас ", дейди мутахассислар.

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Ар-Риёд нефт бозорида революция тайёрламоқда - эксперт

"Американинг бу йилнинг ўзида биринчиликни йўқотиши деярли кафолатланган, - дейди Emirates NBD ҳомашё бозорлари таҳлилчиси Эдвард Белл CNBCга. – Ва бу биз кутгандан ҳам эртароқ бўлиши мумкин".

"Коронавирус пандемияси нефт саноатини вайрон қилди, бу бензин, авиацион ва дизел ёқилғисига талабнинг тез ва мисли кўрилмаган даражада пасайишига олиб келди. Бунга яна Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги "нархларнинг эпик уруши" ва Америка нефт компаниялари балансидаги катта қарзлар қўшилди", - дея таъкидламоқда Bloomberg Intelligence таҳлилчилари.

Бунинг устига, америкалик сланец ишлаб чиқарувчилари "ютиб юборувчи овчилари" учун осон ўлжа бўлиб қолиши мумкин. Асосий хавф Хитойнинг тикланаётган иқтисодиёти ва арзонлашиб кетган хорижий активларга қизиқиши билан боғлиқ.

Америкадаги нефт конларининг ўртача нархи нефтнинг бир баррели 60 долларга тенг бўлган вақтдагига нисбатан икки баравар арзонлади: 42 мингдан 20 минг долларгача. Ва Вашингтонда Хитойнинг вайрон бўлган энергетика секторига бостириб киришидан жуда хавотирланишмоқда.

Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон
Баррелига 1000 доллардан: Америка режаси нефт бозорини ларзага солмоқда

"Техасда ва ундан ташқарида муаммоли сланец компанияларини душман мамлакатлари томонидан сотиб олиниши истиқболлари миллий хавфсизлик учун жиддий муаммо", - дейишади Техасдаги нефт регуляторлари.

Хитойликлар томонидан тўғридан-тўғри ютиб юборилиши ҳам даргумо – чунки ҳукумат бунга йўл қўймайди, буни айланиб ўтиш йўллари ҳам мавжуд. Масалан, ностратегик активларнинг бир қисмини сотиб олиш ёки қўшма корхоналар тузиш.

Янгиликлар лентаси
0