ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШ "Ислом давлати" террористик уюшмасининг катта раҳбари ва бош ташвиқотчиси Муҳаммад Хадир Мусо Рамадоннинг қўлга олинишида асқотадиган маълумот учун уч миллион долларгача мукофот пули тўлашга тайёр.
Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.
"У "ИД" уюшмасининг ОАВ соҳасидаги узоқ вақтдан буён ишлаётган ва юқори амалдорларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кундалик операцияларни, жумладан глобал тармоқдаги "ИД" тарафдорларининг контентини ҳам қўшиб бошқариб боради … Рамадон "ИД"нинг бутун дунё бўйича ташвиқот руҳидаги алоҳида шахсларни радикаллаштириш, ёллаш ва иғво қилиш бўйича операцияларида муҳим рол ўйнаган. У айби бўлмаган фуқароларни қийноққа солиш ва оммавий қатл этиш саҳналари акс этган ташвиқот руҳидаги кўпсонли видеороликлар, мақолалар ва онлайн-платформаларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича раҳбарлик фаолиятини амалга оширган", - деб хабар қилади давлат департаменти.
Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган.