ОКМКда 3 баравар кўпроқ олтин ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишДобыча золота
Добыча золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, унинг кўрсаткичи 50 тоннагача етказилади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инвестиция масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиши режалаштирилаётгани маълум бўлди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, 26 май куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

“Унга кўра, металлургия комплекслари ва 2 та мис бойитиш фабрикаси барпо этиш орқали мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, мис ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 400 минг тонна, олтин – 50 тонна ва кумуш 270 тоннагача етказилади”, - дейилган хабарда.

Президент заргарлик ва электр техникаси каби тармоқлар бундан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0