Смартфонни қачон ва қандай тўғри қувватлаш лозим – мутахассис тавсияси

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишСтарт продаж iPhone X в России
Старт продаж iPhone X в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик мутхассис зарурият бўлмаса тунда смартфонни қувватлашга қўймасликни тавсия қилди. Чунки бунинг салбий томонлари бор.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Молия бошқаруви олий мактабининг таҳлил ва IT- тадқиқотлар бўлими бошлиғи Михаил Коган зарурият бўлмаса тунда смартфонни қувватлашга қўймасликни тавсия қилди. Зеро бу гаджетнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. У ҳақда “Прайм” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, батарея даражаси 20-30% дан пастга тушмаслиги керак ва смартфоннинг тўлиқ қувватсизланишига умуман йўл қўймаслик керак.

Движение автобусов Ташкента теперь можно отслеживать - Sputnik Ўзбекистон
Смартфон орқали кузатувдан ҳимояланиш усуллари айтилди

Қолаверса, Коганнинг сўзларига кўра, тез-тез телефонни тўлалигича қувватлашнинг ҳожати йўқ, чунки батарея тезда эскириши мумкин.

Battery University агентлиги маълумотларига кўра, қувватланиш даражасини 30-80%да ушлаб туриш керак, бу батареянинг тўлиқ қувватланиш – қувватсизланиш циклларининг камида икки бараварга ошишига имкон беради. Махсус иловалар буни бошқаришга ёрдам беради. Улар батареяни қувватлашни автоматик равишда тўхтатишга қодир.

Шунга қарамай, иловалардан фойдаланганда, айниқса, янги русумдаги гаджетларнинг тез қувватланиши ҳисобга олинса, батареяга юкланиш даражаси сақланиб қолади.

Шу боис Коган телефонни ётишдан олдин ёки уйғонгандан кейин қувватлаб олишни тавсия қилади. Шунингдек, бу ҳақда ўзингизга махсус эслатувчиларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0