ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан.
ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда.
"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда.
ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган.