Россия мигрантларсиз мавсумий қишлоқ хўжалик ишларини бажара оладими?

© Из личного архива Натальи ВласовойВице-президент фонда "Миграция XXI век" Наталья Власова
Вице-президент фонда Миграция XXI век Наталья Власова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чет эл фуқаролари ҳар йили РФга келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, дейди миграция масалалари бўйича эксперт Наталья Власова.

Россия президенти қошидаги Халқ хўжалиги ва давлат ҳизмати академияси (РАНХиГС) ҳисоб-китобларига кўра, РФда қишлоқ хўжалигида 500 мингга яқин мигрант ишлайди. Мутахассисларнинг фикрича, экин ва йиғим-терим кампаниясини муваффақиятли ўтказиш учун уларга пандемия туфайли ёпиқ бўлган чегаралар шароитида ҳам келишига рухсат бериш керак, деб ёзади РБК.

Миграция бўйича мутахассис Наталья Власованинг таъкидлашича, Россияда ҳар доим ҳам қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмаган.

"Эндиликда, март ойидан бери бизга мигрантлар келолмаганлиги сабабли, жуда кучли танқислик ҳис қилинади. Буюк Британия, Франция, Германия тажрибаси шуни кўрсатадики, пандемия туфайли ишсиз қолган аҳолини жалб қилишга уринишлар ҳеч қандай самара бермайди. Баъзи одамлар  рози бўлишган, аммо далада ўтган бир кундан кейин деярли ҳамма давом этишдан бош тортди. Эҳтимол, бизда ҳам шундай бўлади, чунки қишлоқ хўжалигида меҳнат жуда оғир", - деди Наталья Власова Sputnik радиосига.

Шу билан бирга у Марказий осиёликлар бундай қийин ишга кўникканлигини таъкидлади.

"Улар бизга ҳар йили келиб, экин ва йиғим-терим пайтида катта ёрдам беришган, - дейди мутахассис. Бу масалани қандай ҳал қилса бўлади? Ахир, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири, демак, ташқи ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу масалани кўтариши ва бошқа давлатларнинг ҳукуматларидан ўз фуқароларига қишлоқ хўжалигидаги ишларга боришига рухсат беришларини сўрашлари керак. Буни амалга ошириш учун РФнинг қайси субъекти қанча мигрантга эҳтиёжи борлигини ва Россияга келганида уларни у жойларга қандай етказишликни аниқ билиш керак. Катта ишлар турипти олдинда, аммо менимча, бу масалани ҳал қилса бўлади".

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тинглашингиз мумкин.

Власова о росте нелегальной миграции из-за коронавируса
Янгиликлар лентаси
0