Ҳамма учун фойдали – Князев Ўзбекистон ва Эрон поезд транзити ҳақида

© Из личного архива автораЭксперт Александр Князев
Эксперт Александр Князев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича эксперт, тарих фанлари доктори, профессор Александр Князев Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон орқали юк ташиш қайта тикланиши хусусида ўз фикрларини айтди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Хуснутдин Хасилов, Эрон йўл ва шаҳар қурилиши вазирининг ўринбосари Саид Расули, Туркманистон темир йўллари агентлиги раҳбари Азат Атамуродов онлайн-учрашув ўтказиб, уч мамлакат ўртасида карантин шароитида темир йўл ва авто юк транспорти қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилишди.

Александр Князевнинг фикрига кўра, аввал узилган алоқаларни ўзига қулай ва фойдали тарзда қайта тиклайдиган давлатлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятдан ғолиб бўлиб чиқади.

“Эрон орқали Форс қўрфазига чиқиш Ўзбекистон учун жуда муҳим. Уммон томон йўлак ўз фаолияти бошлаган, бироқ аста-секин ривожланган. Ҳозир, пандемия шароитда рағбатлантирувчи шароит юзага келган. Бу йўлак - араб мамлакатларига ва ундан кейинги ҳудудларга тўғридан-тўғри чиқиш йўлидир”,  - деди Князев.

Экспертнинг сўзларига кўра, бу Эрон учун ҳам муҳим: давлат санкциялар таъсири остида, ҳар қандай ташқи иқтисодий алоқалар фақат фойдали бўлади.

“Бу ҳолатда Туркманистон – транзит давлат, бунинг учун пул олади. Охир-оқибатда ҳеч кимга ёмон бўлмайди”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Выгодно для всех — Князев о транзите поездов между Узбекистаном и Ираном
Янгиликлар лентаси
0