Москвада “Гитлер” тимсоҳи вафот этди

© Foto : Московский зоопаркАллигатор Сатурн
Аллигатор Сатурн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди. У Москвага 1946 йилда олиб келинганди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди, афсонага кўра, у Адольф Гитлер коллекциясида бўлган. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Смелый леопард вырывал мясо жертвы из пасти крокодила. - Sputnik Ўзбекистон
Қўрқмас қоплон тимсоҳ оғзидан гўштни суғуриб олди - видео

"Кеча эрталаб Миссисипи аллигаторимиз Сатурн вафот этди. У 84 ёшда эди. Ёввойи табиатда ушбу тур вакилларининг умр кўриш давомийлиги 30-50 ёшни ташкил этади. Сатурн узоқ ва воқеаларга бой ҳаёт кечирди. У 1936 йилда АҚШда туғилди. Деярли дарҳол у Берлин ҳайвонот боғига олиб кетилди,  1943 йил 23 ноябрда бўлган бомбардимон қилингандан кейин у ердан қочиб кетди", - дейилади хабарда.

Материалда ёзилишича, инглиз аскарлари тимсоҳни 1946 йилда топиб олишди ва Совет Иттифоқига бериб юборишган.

"1946 йил июл ойида Сатурн Москвага олиб келинди. Дарҳол у Берлиндаги ҳайвонот боғида эмас, балки Гитлер коллекциясида бўлганлиги ҳақидаги афсона пайдо бўлди. Аммо у назарий жиҳатдан кимгадир тегишли бўлса ҳам, ҳайвонларнинг - уруш ва сиёсатга алоқаси йўқ, уларни инсон гуноҳларида айблаш бемаънилик", - дейилади хабарда.

Сатурн Москва ҳайвонот боғида 74 йил яшади. Тимсоҳнинг жасади Дарвин музейида сақланади.

Янгиликлар лентаси
0