Кунига 2 литр сув ичаётганлар қўшимча туз ҳам ейиши керак - шифокор

© AFP 2023 / NICOLAS TUCATСтакан с водой
Стакан с водой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз сувни қанча кўп ичсак, шунча кўп минераллар танадан ювилиб чиқади. Яъни натрий, калий, магний ва кальций ҳужайра ва суяклардан тортиб олинади.

Салла деса, калла олиб келади баъзи одамлар. Тахминан худди шу ҳолат сув истеъмоли билан ҳам содир бўлади. Кўпчилик, сувнинг мўъжизавий кучига ишонган ҳолда ўзларини зўрлаб, кунига 8 стакандан  сув ичмоқда. Биз аниқ фаннинг бу ҳақида нима деб ўйлашини аниқладик.

Только стакан и вода - мировые хиты в исполнении уличного музыканта - 11 млн просмотров на Ютуб. Смотреть всем. - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар кўп сув ичиш соғлиққа зарар эканлиги ҳақида огоҳлантиришди

Эҳтимол, икки литр қоидаси 1945 йилда Америка Озиқлантириш бўйича Комиссияси томонидан эълон қилинган тавсиялардан келиб чиққан. Унда айтилишича, катталарга кунига ўртача икки ярим литр сув керак бўлади. Бироқ, том маънода кейинги жумлада ушбу суюқликнинг катта қисми озиқ-овқат ва бошқа ичимликлар таркибида эканлиги аниқланди, аммо бу изоҳга эътибор берилмади.

Худди шу каби ҳолат деярли 30 йилдан кейин машҳур "Яхши соғлиқ учун овқатланиш" китобида қайтарилди. Унда ҳам диетологлар кунига олти-саккиз стакан сув ичишни тавсия қилишган, аммо бу миқдор нафақат оддий сувни, балки мева, сабзавот, газли ичимликлар, қаҳва ва ҳатто пивони ҳам ўз ичига олган. Аммо яна, жамоатчилик онгида фақат "саккиз стакан" ҳақидаги маслаҳат қолди.

Натижада, сув танқислиги бўлган мамлакатлардан ташқари, бутун сайёрадаги одамлар кўпинча меъёридан ортиқ ичишади ва бу мутлақо зарарсиз эмас. Ортиқча сувнинг танага зарари аста-секин ва сезилмайдиган тарзда пайдо бўлади, аммо вақт ўтиши билан муаммолар остеопороздан, ич қотиши ва бош оғриғи билан бошланади, яъни ҳаммаси аксинча тус олади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, сувдан заҳарланиш ёки сувдан интоксикация тананинг суюқлик билан тўлиб кетиши натижасида рўй беради, деди терапевт Никита Харлов Sputnik радиосига берган интервьюсида.

"Биз қанча кўп сув ичсак, сув бизни шунча қуритади, янада кўпроқ минераллар танадан ювилиб чиқади, ва натрий, калий, магний ва кальцийни тўлдириш учун тана ушбу минералларни ҳужайралар ва суяклар ўз вазифаларидан маҳрум қилиб тортиб олади. Дарвоқе, бу ҳолат сувни жуда тез ичсак ҳам содир бўлади. Энг оддий мисол – таркибида жуда оз миқдорда тузлар бўлган сувни ичувчи марафончилар.  Таркибида етарли миқдорда минераллар бўлмаганлиги туфайли юрак нормал қисқармаганлигидан тўҳташи ҳавфи бор".

Доктор Харловнинг фикрига кўра, энг юқори даражада шўрланган минерал сув ичиш яхшидир. Аммо турли ҳил минералларни олиш учун сувни вақти-вақти билан ўзгартириш керак. Шунингдек зарар етказиб қўймаслик учун ошқозон-ичак трактининг ҳолатини, ошқозон ва бошқа органларнинг кислоталилигини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар сиз фақат оддий сув ичсангиз, унда қўшимча чой қошиқнинг тўрттан бири миқдорида ош тузини истеъмол қилиш яхшироқдир.

Никита Харловнинг сўзларига кўра, ушбу ҳикоянинг энг ёқимсиз томони шундаки, биз танамиз билан бўлган алоқани ҳалокатли равишда йўқотмоқдамиз ва тана сигналларига қулоқ солмаяпмиз. Бу сигналлар эса ҳар доим биз ўйлаганимиздан ҳам ишончлироқдир. Шунинг учун чанқоқлик сув ичиш вақти келганлигининг энг муҳим сигналидир. Чанқаш минглаб йиллар давомида инсон эволюцияси учун жуда яхши ишлади ва ҳеч қачон муваффақиятсиз бўлмаган. Агар чанқаган бўлсангиз – сув ичинг.

Муаллиф Ольга Гаврилова, Sputnik Радиоси

Янгиликлар лентаси
0